• Бош саҳифага
  • Русский
  • English
  • Кыргызча
  • Қазақша
  • Azərbaycan
  • Ўзбекча
  • Uzbekcha
  • Deutsch
  • Белару́сский
  • Latviešu valoda
  • 中文
  • العربية

GMC

Ишонтирув

Нотариал ишонтирув бугунги кунда талаб катта бўлган хизматлардандир. Гап шундаки, баъзан мавқеъcи нотариус томонидан тасдиқланмагунга қадар ҳужжат кучга эга бўлмайди.

Нотариал амалиётлар (ҳужжжатларнинг ишонтируви) матнли маълумотнинг асллигини тасдиқлаш ва барчага у юридик жиҳатдан аҳамиятга эга эканлигини кўрсатишга имконият беради. Лекин бундан ҳам муҳимроғи – матн таржимасининг нотариал ишонтирувидир, чунки таржиманинг ўзи ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Бу таржиманинг сифати ҳақида ҳеч нарса англатмайди, юридик аҳамиятга эга эмас, боз устига ҳорижда ҳам амалга эга эмас.

Ҳужжатнинг нотариал ишонтируви (таржимон имзосининг асллигини нотариал тасдиқлаш) – бу ҳужжатларни расмий органларга тақдим этиш учун ишонтирув амалиётидир.

Нотариал ишонтирув ҳорижий давлатлар билан мулоқот қилувчилар, яъни ҳорижга чиқиш, ҳорижий ҳамкорлар билан зарур ахборот алмашинуви ва хк.лар учун жуда муҳим бўлган хизмат ҳисобланади. Агар нотариал ишонтирув бошқа мамлакатнинг давлат органига тақдим этиладиган ҳужжат устидан амалга оширилаётган бўлса, «GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази легаллаштириш ва апостиллаш (Қозоғистон ва Россия учун) хизматларини таклиф этади.

Бугунги кунда «GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази қуйидаги ҳужжатларни давлат ва хусусий тартибдаги нотариуслар томонидан нотариал ишонтируви хизматини амалга ошириш имкониятига эга:

* рўйхатга олиш ва таъсис ҳужжатлари, молиявий ҳамда шартнома ҳужжатлари, сертификатлар ва бошқа турдаги корпоратив ҳужжатлар

* шахсий турдаги ҳужжатлар (масалан, туғилганлик ҳақида гувоҳномалар, маълумотномалар, паспортлар, дипломлар ва хк.)

* шунингдек бизнинг Марказ расмий мавқеъга эга бўлиши лозим бўлган бошқа ҳужжатларни ҳам нотариал ишонтирув хизматини амалга ошириши мумкин.

Агар сиз нотариал ишонтириш таржимасини буюртма қилсангиз, таржима устида зарур мавзу соҳасида иш тажрибасига эга бўлган таржимон иш олиб боради. Нотариал ишонтирувни эса бажарилган таржима сифатига ишончи комил бўлган юқори малакали нотариус амалга оширади.

Шуни қайд эитб ўтиш лозимки, ҳар бир бажарилган таржима ҳам ишонтирув амалиётидан ўтказилмайди. Нотариал ишонтирув фақат таржима қилинган ҳужжат қонунчилик талаблари ва низомларига мос келсагина амалга оширилади.

Қатор ҳолатларда нотариал ишонтирув талаб этилмаса, лекин шунга қарамай, бажарилган таржиманинг асллигини ишонтирув зарурияти мавжуд бўлса, биз Сизга таржимани Марказимиз муҳри билан ишонтирув хизматини таклиф этишга тайёрмиз.

«GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази айнан шундай ишлайди!